date

Андижонда чақалоқлар кийимида хавфли камчиликлар топилди

Андижонда чақалоқлар кийимида хавфли камчиликлар топилди

Андижон шаҳрида жойлашган “SMT” МЧЖга қарашли “MTTY” дўконида Туркияда ишлаб чиқарилган янги туғилган чақалоқлар учун кийимлар назорат хариди асосида текширилди.

Танланган маҳсулот аккредитациядан ўтган синов лабораториясида таҳлил қилинганда, техник регламент талабларига зид қатор камчиликлар аниқланди:

  • асосий мато таркиби 100% пахта бўлса-да, декоратив мато 100% полиэфирдан иборатлиги;
  • бириктирувчи тикишлар буюмнинг олд томонида бажарилмагани;
  • синтетик декоратив элементлар чақалоқнинг бўйин ва қўл терисига бевосита тегиб туриши;
  • эркин формальдегид миқдори меъёридан ошиб, 20 мкг/г ўрнига 22,6 мкг/г экани.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби маҳсулотлардан фойдаланиш болаларда аллергия ва тери яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин.

Айни пайтда мазкур номувофиқ кийимларни сотувга чиқарган “SMT” МЧЖга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Савдо нуқталаридан маҳсулотларни олиб ташлаш юзасидан мурожаатлар йўлланди ва масала қатъий назоратга олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда чақалоқлар кийимида хавфли камчиликлар топилди