date

Дунёда янгиликлар ўқишдан воз кечаётганлар coни рекорд даражага етди

Дунёда янгиликлар ўқишдан воз кечаётганлар coни рекорд даражага етди

Дунё бўйича аҳоли орасида янгиликлардан узоқлашиб, уларни мунтазам кузатишни тўхтатиб қўйиш ҳолати рекорд даражага етиши кузатилмоқда. Яқинда Reuters журналистикани ўрганиш институти, Оксфорд университети қошидаги тадқиқотда шу масалага алоҳида эътибор қаратди. Респондентлар орасида бундай одатни қабул қилувчилар сони бугунги кунда 40 фоизга етиб, 2017 йилдаги 29 фоизлик кўрсаткичдан сезиларли даражада ошганлиги маълум бўлди.

Сўровнома иштирокчилари янгиликлардан узоқлашиш сабабларини асосан салбий кайфиятга таъсир кўрсатиши, доимий ва узлуксиз хабар оқими натижасида чарчаш, урушлар ва турли фалокатларга ортиқча диққат қаратилиши ҳамда воқеаларга таъсир қила олмаслик ҳисси билан изоҳлаган.

Британиялик Жулиан Беррет пандемия даврида маълум тартибда ахборот майдонини тарк этган. У барча ОАВ иловаларини ўчириб ташлаган ва Reddit платформасида янгиликлардан воз кечишнинг ижобий ва салбий тарафлари бўйича муҳокама гуруҳини ҳам очган.

Шу билан бирга, ҳамма фойдаланувчилар ҳам бундай кескин қадамга тайёр эмас. Айримлар фақат сарлавҳаларни кузатиш билан чекланади, бошқалар эса танлаб олинган ва ишончли ОАВга обуна бўлиб, ҳафтасига бир марта умумий маълумотлар билан танишади, дейилади тадқиқотда.

Тадқиқот ҳаммуаллифлари ва “Янгиликлардан қочиш” китоби муаллифларининг қайд этишича, янгиликлардан узоқлашиш одатда ёшлар, аёллар ва паст ижтимоий-иқтисодий қатламлар орасида кўпроқ учрайди. Шунингдек, бу ҳолат мамлакатларга ҳам боғлиқ. Масалан, Буюк Британияда 46 фоиз, АҚШда эса 42 фоиз фуқаролар ахборотдан узоқлашган ҳолда янгиликлардан воз кечмоқда.

Миннесота университети қошидаги Журналистика маркази директори Бенжамин Тофф таъкидлаганидек, “Биз 24/7 янгиликларни кузатиш имконига эга бўлган ва исталган вақтда ахборот оқимига кириб бориш мумкин бўлган дунёда яшаяпмиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дунёда янгиликлар ўқишдан воз кечаётганлар coни рекорд даражага етди