
Тўрт номаълум шахс Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаронинг уйига бостириб кириб, уй қоровулини пичоқ билан қўрқитиб, қўл оёқларини боғлаб, DVR видео-ресивери ва уй эшиклари калитларини олиб, дераза ойнасини синдириб, воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи тўрт нафар шахслар содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчилар “иссиқ изида” қўлга олинди.
Қайд этишларича, ҳозирги вақтда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: www.kun.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.