Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 18,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик ва турли мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган. Бу рақамлар кўрсатадики, мамлакат фуқаролари Кореяга сафар қилишга янада қизиқиш билдирмоқда, ва бу тенденция жадал ўсишда.
Маълумотларга назар солганда, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 минг нафарга ёки 51,8 % га ошгани маълум бўлди. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистонликлар орасида хорижга, айниқса Кореяга сафар қилиш истаги сезиларли даражада кучайганини кўрсатади.
Жорий йилнинг 7 ойи давомида Кореяга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
Сайёҳат мақсадида – 12 836 нафар,
Қариндошларни зиёрат қилиш мақсадида – 3 734 нафар,
Ўқиш мақсадида – 1 789 нафар,
Хизмат юзасидан – 224 нафар,
Даволаниш мақсадида – 33 нафар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!