date

Шота Руставели кўчаси реконструкциясидан кейин йўловчи ташиш ҳажми икки бараварга ўсади

Шота Руставели кўчаси реконструкциясидан кейин йўловчи ташиш ҳажми икки бараварга ўсади

Транспорт вазирлиги Шота Руставели кўчасида олиб борилаётган кенг кўламли реконструкция ва модернизация ишларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Мутаҳассислар ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳа тўлиқ якунлангач, йўловчи ташиш ҳажми кун давомида қарийб 300 минг кишига етади ва транспорт ҳаракати сезиларли даражада осонлашади.

Янги тизим доирасида автобус йўналишлари сони 40 фоизга кўпайиб, кундалик рейслар сони 2 мингдан 2,8 минг мартабагача етказилиши кўзда тутилган. Бу эса йўловчи оқими ва юк ташиш имкониятини икки баробар оширишга замин яратади.

Реконструкция якунлангач, йўловчилар учун саёҳат вақти ҳам сезиларли даражада қисқаради: ўртача саёҳат вақти 25 дақиқадан 18 дақиқагача камаяди, автобусларнинг ўртача тезлиги эса 18,5 км/соатдан 23,6 км/соатгача оширилади. Шунингдек, ҳаракат интервали тақрибан 7 дақиқани ташкил қилади, бу йўловчилар учун қулайлик ва вақт тежаш имкониятини яратади.

Кўчадаги инфратузилма ҳам тубдан янгиланади: 11 та янги автобус бекати, 500 га яқин замонавий автотураргоҳ, велосипед йўлаклари, 21 та пиёда ва велойўлак ўтиш жойлари барпо этилади. Йўл таркибида 10 та ҳаракат йўлагининг 6 таси автомобиллар учун, 2 таси автобуслар учун, қолган 2 таси эса тўхташ жойлари ва йўловчилар хавфсизлиги учун мўлжалланган.

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, реконструкция якунлангач, автобуслар ҳаракат жадвали қайта оптималлаштирилади, тирбандликларнинг олдини олиш, йўловчилар учун хавфсиз ва қулай транспорт хизматларини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шота Руставели кўчаси реконструкциясидан кейин йўловчи ташиш ҳажми икки бараварга ўсади