date

Тошкент бозорларида нархларни назорат қилиш учун янги камералар ўрнатилмоқда

Тошкент бозорларида нархларни назорат қилиш учун янги камералар ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли ва истеъмолчилар учун бозорлардаги савдо жараёнини янада шаффоф қилиш ва маҳсулот нархларининг сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида янги техник чора-тадбирлар белгилади.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, айрим савдо расталарида эълон қилинган нархлардан фарқли ҳолда маҳсулотлар сотилаётгани ҳақида аҳоли эътирози пайдо бўлди. Шу боис, арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси ташкил этилган бозорларида нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик ва савдо жараёнида шаффофликни таъминлаш учун алоҳида чоралар кўрилиши лозим бўлди.

Ҳокимлик маълум қилишича, Миробод деҳқон бозори ва “Эски Жува” (Чорсу) бозорида кузатув камералари ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланган. Эндиликда ушбу замонавий техник назорат тизими орқали савдо жараёнида тартибсизликлар, ноқонуний қўшимча нархлар ёки истеъмолчиларга нисбатан адолатсиз ҳаракатларнинг олди олинади.

Мазкур лойиҳа доирасида пойтахтнинг бошқа йирик ва аҳамиятли бозорларида ҳам кузатув камералари босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган. Бу эса бозорлардаги савдо муносабатларини назорат қилиш, харидорлар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент бозорларида нархларни назорат қилиш учун янги камералар ўрнатилмоқда