date

Тошкентда қайси ҳудудларда ЙТҲ энг кўп содир бўлиши маълум қилинди

Тошкентда қайси ҳудудларда ЙТҲ энг кўп содир бўлиши маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Очиқ маълумотлар портали орқали эълон қилган статистикага кўра, 2018 йилдан 2025 йилнинг август ойига қадар Республика бўйича умумий 32 028 та йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) қайд этилган. Бу кўрсаткичлар пойтахтдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт тизими билан боғлиқ ҳолатларни тўлиқ намоён қилади.

Муттахассислар қайд этишича, 2018-2024 йиллар давомида йиллик ўртача қиймат, яъни йил давомида 4 350 та ЙТҲ содир бўлишига нисбатан, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 10,02 фоизга ошган. Бу кўрсаткичлар айниқса 2023 йил 1 апрелидан кучга кирган янги қоидалар — шаҳарларда ҳаракат тезлигини 70 км/соатдан 60 км/соатга тушириш — натижасида янада ўсгани билан эътиборли.

Агар йиллар кесимида кўздан кечирсак, 2021 йилда пойтахтда 3 452 та ЙТҲ содир бўлган бўлса, 2022 йилда бу рақам 5 094 тага, 2023 йилда 4 733 тага, 2024 йилда эса 5 008 тага етган. 2025 йилнинг январь-август ойлари орасида эса ЙТҲлар сони 4 350 тага яқинлашган. Жорий йилнинг апрель-июль ойларида эса ҳар ойда пойтахтда йўл-транспорт ҳодисалари сони 630-640 та атрофида бўлган.

Ҳодисаларнинг географик тақсимоти ҳам аҳамиятлидир. 2018-2025 йилларда пойтахт туманлари кесимида ЙТҲлар сони қуйидагича қайд этилган:

1. Юнусобод – 4 232 та;

2. Чилонзор – 4 214 та;

3. Яшнобод – 3 219 та;

4. Мирзо Улуғбек – 3 136 та;

5. Шайхонтоҳур – 2 917 та;

6. Олмазор – 2 806 та;

7. Учтепа – 2 594 та;

8. Серегли – 2 322 та;

9. Миробод – 2 161 та;

10.Яккасарой – 1 719 та;

11.Бектемир – 1 596 та;

12.Янгиҳаёт – 1 041 та;

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда қайси ҳудудларда ЙТҲ энг кўп содир бўлиши маълум қилинди