date

Ўзбекистонда боғча ўринлари 182 мингтага кўпайтирилади

Ўзбекистонда боғча ўринлари 182 мингтага кўпайтирилади

Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш ва болалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Жорий йил якунига қадар мамлакат бўйлаб қўшимча 182 мингта боғча ўрни ташкил этилиши режалаштирилган. Бунинг 82 мингтаси янги қуриладиган муассасалар ҳиссасига тўғри келади.

Бироқ масаланинг барча жиҳатлари етарли даражада ҳал этилмагани алоҳида таъкидланди. Ҳозирги пайтда 118 та боғчадаги 255 та хона таъмирталаб ҳолда бўш тургани қайд этилди. Шунингдек, айрим туманларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари икки-уч йилдан бери чўзилиб келаётгани ҳам танқид остига олинди.

Хусусан, Чимбой, Ғаллаорол, Қизириқ ва Бойсун туманларидаги биттадан боғчалар ҳалигача таъмирланмаган. Шу билан бирга, Деҳқонобод, Сариосиё, Бўстонлиқ ва Нурафшон туманларида биттадан янги боғча қурилиши тугалланмагани маълум қилинди.

Шу сабабли вилоят ва туманлар ҳокимларига аниқ топшириқ берилди: 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб, зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва узоқ йиллар давомида чўзилиб келаётган 8 та боғчани ишга тушириш керак. Бу вазифани бажариш учун ҳокимларга 1- ноябргача муҳлат берилди.

Огоҳлантирилишича, агар кўрсатилган муддатга амал қилинмаса, мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Бу орқали ҳукумат томонидан масъулият кучайтирилиши ва соҳадаги муаммоларни бартараф этишга жиддий ёндашув қўлланилаётгани кўзга ташланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда боғча ўринлари 182 мингтага кўпайтирилади