10 сентябрдан 30 сентябргача Сергели туманидаги Қумарик кўчасида автомобил ва йўловчи ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Бу тадбир қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилади ва 1000 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари янгиланиши билан боғлиқ бўлади.
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Ахборот хизмати бу ҳақда расмий хабар бермоқда.
«Veolia Energy Tashkent» маълумотига кўра, 2025 йилнинг 10–30 сентябрь кунлари Сергели туманидаги Қумарик кўчасида иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари сабабли ҳаракат вақтинча тўхтатилади.
Шу муносабат билан қуйидаги автобус йўналишларида ҳаракат йўналиши ўзгариши режалаштирилди:
61-йўналиш – А.С. Банокати, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокати кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;
66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокати кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;
52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.
Йўловчилардан ҳаракат йўналишларидаги вақтинчалик ўзгаришларни эътиборга олиб, сафарларини олдиндан режалаштиришлари сўралади. Бу тадбир шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш ва иссиқлик тизимларини самарали янгилаш мақсадини кўзлаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!