date

Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчириладими?

Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчириладими?

Тошкент фармацевтика институти шаҳар марказидан ташқарига кўчирилиши мумкин, ва ўрнига пойтахт марказида замонавий 5 юлдузли меҳмонхона барпо этилиши мумкинлиги ҳақида таклифлар айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ташаббусни илгари сурмоқда. Бу таклиф тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Президент қарори лойиҳасига киритилган ва ишлаб чиқилган лойиҳани Стратегик ислоҳотлар агентлиги расмий сайтига жойлаштирди.

Лойиҳага кўра, Тошкент фармацевтика институтини Тошкент вилоятида жойлашган “Tashkent Pharma Park” инновацион фармацевтика парки ҳудудига кўчириш таклиф этиляпти. Бўшаган асосий ер майдонида эса 1 000 ўринли замонавий автотураргоҳ қуриб, давлат тасарруфига ўтказиш ва шу ерда 5 юлдузли меҳмонхона барпо этиш мажбурияти белгиланган.

Тошкент фармацевтика институти 1937 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий ўқув биноси пойтахт марказида, “Ойбек” метро бекати яқинида жойлашган.

“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерининг инновацион илмий-ишлаб чиқариш ҳудуди – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида бўлиб, бу парк ҳам агентлик ҳам Зангиота туманида, юқумли касалликлар шифохонаси яқинида жойлашган. Ушбу кластер ва агентлик фармацевтика соҳасида илмий ва замонавий технологияларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

Агар таклиф тасдиқланса, пойтахт марказидаги эски бинолардан самарали фойдаланиш ва меҳмонхона туризм салоҳиятини ошириш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга, фармацевтика соҳасидаги илмий-ишлаб чиқариш кластерлари шаҳар ташқарисида ривожланишига ҳам имкон берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчириладими?