14:44 / 20.12.2016
8 855

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласига илонлар ин қургани маълум бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласига илонлар ин қургани маълум бўлди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Фазогир маҳалласидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро Озода Диёрованинг уйидан икки бора илон чиқди. Kun.uz’нинг “1news.uz” сайтига асосланиб ёзишича, норасида фарзандини катта қилаётган аёл ҳожатхонадан чиққан илонларни ўлдиришга муваффақ бўлган. Хавфли жониворлар кўп қаватли уйнинг сув босган ертўласига ин қургани айтилмоқда.

Хабарда “Ертўлага кирарканмиз, бир қарашдаёқ муаммонинг моҳиятини англадик. Ҳаммаёқ захлаб кетган. Узун ва қоронғи йўлаклардан юрарканмиз, ахлату балчиққа дуч келамиз… Бундай аҳволни кўриб, бу манзилга ҳадемай тимсоҳлар ҳам “ташриф буюрса” ажаб эмас деган фикрга келдик!” дея сайт сўзларидан иқтибос келтирилади.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида кўп қаватли уйнинг иситиш тизими ҳам яхши ишламаслиги аниқлангани айтилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласига илонлар ин қургани маълум бўлди