date

21 сентябр куни республика бўйича ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

21 сентябр куни республика бўйича ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги 21 сентябр учун об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Тахминларга кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларида турли иқлимий ўзгаришлар кузатилади.

Қорақалпоғистон Республикасида осмон айрим вақтларда очилиб, баъзан булут қоплайди. Жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимол қилинмоқда. Шарқдан эсган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, соатига 7–12 метр тезликда ҳаракат қилади. Айрим нуқталарда эса шамолнинг кучи секундига 13–18 метргача етиб, чанг-тўзонлар ҳам кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи эса 20–25 даража атрофида бўлади.

Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиши, айрим пайтларда ёмғир ёғиб, момақалдироқлар содир этилиши кутилмоқда. Шамолнинг йўналиши ғарб томонга қараб секундига 7–12 метр тезликда бўлади. Айрим ҳудудларда шамол секундига 13–18 метргача кучайиб, чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтларда 10–15 даража, кундузи эса 20–25 даража бўлиши кутилаётгани қайд этилди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида осмон асосан очиқ, баъзан бироз булутли кўринишда бўлади. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи эса 23–28 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол секундига 7–12 метр тезликда бўлади, айрим жойларда эса секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи эса 29–34 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида осмон айрим вақтларда булутли, айрим вақтларда очиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсиши, айрим ҳудудларда эса секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтларда 14–19 даража, кундузи эса 27–32 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада осмон бироз булутли бўлади, баъзан ўзгариб туради. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамолнинг тезлиги секундига 5–10 метр атрофида бўлади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи эса 27–32 даража атрофида бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида осмонда булутлар кузатилиши мумкин, аммо ёғингарчилик бўлиши тахмин қилинмайди. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади, айрим жойларда эса секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи эса 22–27 даража атрофида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 21 сентябр куни республика бўйича ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди