date

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-йубилей сессиясида иштирок этиш мақсадида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Давлатимиз раҳбари Нью-Йоркка етиб келганида уни Ж.Ф. Кеннеди номидаги халқаро аэропортда АҚШ Президенти маъмуриятининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Ламм ҳамда бошқа расмий шахслар самимий кутиб олди.

Ташриф доирасида Президент Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси умумий мунозараларида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Шунингдек, у қатор хорижий давлатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва йирик молиявий институтлар бошқарувчилари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари АҚШнинг етакчи компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбатида қатнашади. Шу билан бирга, йирик трансмиллий корпорациялар раҳбарлари билан ҳам мулоқотлар ташкил этилиб, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Мутахассислар фикрича, Президентнинг ушбу ташрифи Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлайди ва мамлакатнинг глобал масалалардаги фаол иштирокини таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди