«Ўзбекистон темир йўллари»нинг хабарига кўра, техник омиллар сабаб айрим йўналишларда поездлар ҳаракати тўхтатилди.
22–23 сентябрь кунлари 6435/6436-сонли «Тошкент — Хожикент — Тошкент» ҳамда 7203/7204-сонли «Тошкент — Чиноркент — Тошкент» электропоездлари йўлга чиқмайди.
Шунингдек, 25 сентябрда «Қўқон — Андижон — Қўқон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиши керак бўлган 6391/6392-сонли йўловчи поезди қатнамайди.
Маълумотга кўра, ўзгаришлар фақат кўрсатилган кунлардаги рейсларга тааллуқли бўлиб, қолган барча поездлар жадвал асосида одатдагидек қатновда бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар