date

Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмлик ёрдам: Ариза бериш жараёни бошланди

Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмлик ёрдам: Ариза бериш жараёни бошланди

Жорий йилнинг ноябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”да ҳисобга олинган оилаларга, шунингдек, “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда мазкур реестрларда 816 мингдан ортиқ оила мавжуд. Шу билан бирга, “Маҳалла еттилиги” томонидан камбағалликка учраш хавфи юқори бўлган оилаларнинг 40 фоизгача бўлган қисмини қўшимча рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.

2025 йил 19 сентябрга кўра, 317 минг 698 оила ушбу қўшимча рўйхатга киритилди. Бу оилалар 25 сентябрга қадар ўз маҳалла “еттилиги”га мурожаат қилиб, ёрдам олиш ҳуқуқини тасдиқлашлари лозим.

Мазкур ёрдам дастури давлатнинг ижтимоий ҳимояни кучайтиришга ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлиб, унинг амалга оширилиши кўплаб оилалар учун муҳим имкониятни яратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмлик ёрдам: Ариза бериш жараёни бошланди