Фарғона вилояти ҳудудида ноқонуний дори воситалари контрабандасига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Қувасой шаҳри Полмон маҳалласи қисмида катта миқдорда кучли таъсир этувчи дори воситалари ташлаб кетилгани маълум бўлди.
Текширув жараёнида Қирғизистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилган 7 та қутидан 53 522 дона “Регапен” ва 20 000 дона “Зардекс” дорилари топилди. Уларнинг умумий қиймати 6 миллиард 19 миллион 980 минг сўмни ташкил этади.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар дориларнинг эгалари ва бу ишларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!