date

Эртага иш вақти барча ходимлар учун қисқартирилади

Эртага иш вақти барча ходимлар учун қисқартирилади

Меҳнат кодексининг 187-моддаси талабига кўра, байрам олдидан иш кунлари барча тоифадаги ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилиши шарт. Бу қоида иш жадвалидан қатъи назар, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қўлланилади.

Шу муносабат билан, 1 октябрь — чоршанба куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Бу сана расмий тарзда ишланмайдиган кун ҳисобланади. Демак, байрамдан аввалги кун — 30 сентябрда ҳар бир смена ва кунлик иш вақти барча учун камида бир соатга камайиши зарур.

Бироқ айрим узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнлари ёки узлуксиз хизмат кўрсатиш зарур бўлган ташкилотларда бу қоида тўлиқ амалга ошмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда ходимнинг ортиқча ишлаган вақти қўшимча дам олиш соатлари билан қопланади ёки ходимнинг розилиги асосида иш вақтидан ташқари меҳнат учун белгиланган тарифлар бўйича қўшимча ҳақ тўланади.

2 октябрь, пайшанба куни эса барча учун одатий иш куни ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага иш вақти барча ходимлар учун қисқартирилади