Тошкент шаҳрида мавсумий гул кўчатларини экиш ишларига 2025 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети даромадларининг оширилган қисмидан 10 миллиард сўм ажратилди. Мазкур маблағ маҳаллий бюджетга йўналтирилган.
Тошкент шаҳри кенгаши 29 сентябрь куни шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва туман ободонлаштириш бошқармаларига мавсумий гулларни экиш ва ободонлаштириш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ ажратишни маъқуллади.
Маблағлар тақсимоти:
1,82 миллиард сўм ободонлаштириш бошқармаларининг эҳтиёжлари учун,
8,18 миллиард сўм туманлар кесимида тақсимланади.
Энг катта маблағ: 815 миллион сўм марказий майдонларни ободонлаштириш учун ажратилди.
Шу билан бирга:
Кўчаларни ободонлаштириш учун 748 миллион сўм,
Ҳукумат объектларига хизмат учун 190 миллион сўм,
Фуқароларга хизмат кўрсатиш учун 67 миллион сўм ажратилди.
Шаҳар ва туманларда мавсумий гул кўчатлари, майдонлар ва кўчаларни ободонлаштириш учун барча зарур маблағлар ажратилди.
Эслаб ўтамиз, 2024 йил апрел ойида ҳам Тошкент шаҳри гул кўчатлари харид қилиш учун 7,92 миллиард сўм ажратган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!