Ўзбекистонда 2025 йил 6–9 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 20–29 даража атрофида илиқ ва қулай бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда 4 октябрь куни “Ўзгидромет” хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Бу ҳудудларда душанбадан пайшанбагача ҳаво озгина булутли ва баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик эҳтимоли кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража, кундузи 6 октябрьда 17-22 даража бўлади, 7-9 октябрь кунлари эса 20-25 даражага кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво озгина булутли ва баъзи манзилларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 6-8 октябрь кунлари 5-10 даража, 9 октябрда 8-13 даража, кундузи 6 октябрьда 20-25 даража, 7-9 октябрда эса 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ушбу ҳудудларда ҳаво озгина булутли ва ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тўрт кун мобайнида кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво булутли ва баъзи жойларда ўзгарувчан, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, 6 октябрь кундузи 20-25 даража, 7-9 октябрда эса 24-29 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Мазкур минтақаларда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Тўрт кун давомида ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда
Душанбадан пайшанбагача тоғли минтақаларда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 12-17 даража атрофида илиқ бўлиши прогноз қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!