date

Неча фоиз ўзбекистонликлар интернетдан мунтазам фойдаланади?

Неча фоиз ўзбекистонликлар интернетдан мунтазам фойдаланади?

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши 93,1 фоизни ташкил этган.

Шу даврда эркаклар орасида интернетдан фойдаланиш кўрсаткичи янада юқори бўлиб, 95,3 фоизга етиб борган. Бу рақамлар интернетдан фойдаланишдаги гендер тақсимотини ва рақамли технологияларга қизиқиш даражасини кўрсатади.

Йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши қуйидагича ўзгарган:

2021 йил — 72,6 фоиз;

2022 йил — 81 фоиз;

2023 йил — 87,3 фоиз;

2024 йил — 92,4 фоиз;

2025 йил (январь–август) — 93,1 фоиз.

Шу билан бирга, интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши йиллар оралиғида қуйидагича ўзгарган:

2021 йил — 80,6 фоиз;

2022 йил — 86,9 фоиз;

2023 йил — 90,9 фоиз;

2024 йил — 94,2 фоиз;

2025 йил (январь–август) — 95,3 фоиз.

Бу кўрсаткичлар интернетдан фойдаланишнинг йилдан-йилга ортиб бораётганини ва аёллар ҳамда эркаклар орасида рақамли технологияларга қизиқишнинг тобора юқори эканини ёритади. Эркаклар ва аёллар орасидаги фарқ кичик бўлса-да, ҳар икки жинсда ҳам интернетдан мунтазам равишда фойдаланувчилар сони сезиларли даражада ошган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Неча фоиз ўзбекистонликлар интернетдан мунтазам фойдаланади?