Тошкентда ҳаво ифлослиги дунёда яна етакчи бўлиб қолди

6-октябр ҳолатига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси меъёрдан 15 баравар юқори бўлиб, соат 09:00 да 380 АҚИ қайд этилган. Ҳаводаги PM2.5-майда зарралар консентрацияси ЖССТ тавсия этган йиллик меъёрдан 15,4 баравар ортиқ бўлган. Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, PM2.5 зарралари миқдори 78,9 мкг/м³ ни ташкил этиб, рухсат этилган 35 мкг/м³ меъёрдан 2,2 баравар юқори бўлган.
6 октябрь ҳолатига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси меъёрдан 15 баравар юқори бўлган. Бу ҳақда IQAir портали хабар бермоқда.
Соат 09:00 да пойтахтдаги мониторинг стансия 380 AQI кўрсаткичини қайд этди. Ҳаводаги ПМ2.5 майда зарраларнинг консентрацияси ЖССТ тавсия этган йиллик меъёрдан 15,4 баравар ортиқлиги аниқланди.
Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, ҳаводаги ПМ2.5 майда дисперс зарралар миқдори 78,9 мкг/м³ ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёр — 35 мкг/м³ дан 2,2 баравар юқори экани қайд қилинган.

Мутахассислар бундай шароитда соғлиқни муҳофаза қилиш учун бир қатор энг муҳим тавсияларни беришмоқда. Жумладан: очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланмаслик, хона ва офис деразаларини ёпиқ ҳолда сақлаш, имкон қадар ташқарига кам чиқиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш ва уйда ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Шу тариқа, пойтахт аҳолиси ҳам хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш мақсадида ушбу чораларга қатъий амал қилиши лозимлиги таъкидланмоқда.






























Изоҳлар 0
…