date

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Иш ҳафтаси мобайнида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли, жуда илиқ ва барқарор об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик эҳтимоли деярли йўқ. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳарорат фони иқлим нормасидан бироз юқори бўлади. Ҳарорат кечалари 8–13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида 20–25 даража атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб ҳарорат 23–28 даражагача кўтарилади, айрим жанубий ва чўл ҳудудларда эса 30–32 даражагача бўлиши мумкин.

10 октябрь, жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда эса чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади.

Бугун, 6 октябрь куни кундузи пойтахтда ҳаво ҳарорати 22–24 даражани ташкил этади. Ҳафта давомида кечалари 9–12 даража, кундуз кунлари эса 23–26 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси меъёрдан 15 баравар юқори бўлгани ҳақида хабар берилганди. 6 октябрь соат 09:00 да пойтахтдаги мониторинг стансияси 380 AQI кўрсаткичини қайд этди. Ҳаводаги ПМ2.5 зарралари ЖССТ тавсия этган йиллик меъёрдан 15,4 баравар кўплиги маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади