
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Навоий вилоятига янги ҳоким тайинлади.
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси, 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига мувофиқ Қобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин", дейилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Янги ҳоким бу лавозимда Эркинжон Оқбутаевич Турдимов ўрнини эгаллади. Турдимов 16 декабрь куни Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар