date

Ўзбекистон кўп маҳсулотни қайси давлатлардан оляпти?

Ўзбекистон кўп маҳсулотни қайси давлатлардан оляпти?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг умумий импорт ҳажми 28,5 миллиард АҚШ долларига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,8 фоизга кўп.

Ҳисобот даврида мамлакат 170 дан ортиқ давлатлардан товар ва хизматлар импорт қилган. Импорт ҳажми бўйича Хитой биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга 8,5 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берган.

Россия 5,4 миллиард доллар билан иккинчи, Қозоғистон эса 2,1 миллиард доллар билан учинчи ўринда. Шунингдек, Туркия (1,2 млрд), Корея (1,1 млрд), Германия (774 млн), Ҳиндистон (734,3 млн), Туркманистон (581,6 млн), Беларусь (478,5 млн) ва АҚШ (416,3 млн) ҳам асосий шериклар бўлди.

Қолган давлатлар билан амалга оширилган импортнинг умумий қиймати 7,2 миллиард долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари сўнгги йилларда Форс кўрфази давлатларидан импорт ҳажмини сезиларли даражада оширган. 2024 йилда минтақа ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 3,3 миллиард долларга етган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон кўп маҳсулотни қайси давлатлардан оляпти?