date

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар сотуви автоматик тўхтатилади

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар сотуви автоматик тўхтатилади

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида янги рақамли тизим жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар берди расмий манбалар.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотиш техник жиҳатдан имконисиз бўлади. Рақамли ёрлиққа эга товарнинг QR коди сканерланганда, агар унинг муҳлати тугаган бўлса, тўлов тизими автоматик равишда блокланади ва сотув амалга ошмайди.

Бу чора нафақат сифатсиз маҳсулотлар айланишини чеклайди, балки истеъмолчилар саломатлигини муҳофаза қилиш ва бозордаги шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Айни пайтда рақамли маркалаш тизими тамаки ва алкогол маҳсулотлари, дори воситалари, маиший техника, тиббий буюмлар ва ичимликлар каби товарларга жорий этилган. Миллий каталогда 115 мингдан ортиқ маҳсулот рўйхатга олинган.

Шу билан бирга, 2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январгача нодавлат ташкилотлар иштирокида “сирли харидорлар” орқали тест харидлари ўтказилади. Бу тажриба орқали бозордаги қонунбузарликлар ва истеъмолчи ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолатлари аниқланади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 декабридан янги электрон платформа ишга туширилади. У истеъмолчиларнинг мурожаатларини тезкор ва шаффоф кўриб чиқишга хизмат қилиб, давлат идоралари, тадбиркорлар ва жамоатчилик ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлайди.

Янги тизим орқали бозорда соғлом рақобат муҳити яратилиши, фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва сифатсиз маҳсулотлар айланишига чек қўйиш кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар сотуви автоматик тўхтатилади