date

10 октябрьда ҳаво қуёшли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди

10 октябрьда ҳаво қуёшли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди

10 октябрь куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Аммо Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тошкент шаҳрида ҳаво қуёшли ва сокин бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12–14, кундузи 26–28 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда осмон қисман булутли, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан 13–18 метргача кучайиши эҳтимол қилинади. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 21–26 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво қуруқ ва ўзгарувчан бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи ҳудудларда унинг тезлиги 18 метргача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17, кундузи 24–29 даража ичида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ўзгарувчан. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсиши кутилмоқда, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво қуёшли ва ёмғирсиз бўлади. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи пайтларда унинг тезлиги 18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13–18, кундузи 25–30 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, лекин ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 5–10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 22–27 даража атрофида бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шамол секундига 7–12 метр тезликда эсиб, баъзи ҳолларда 18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12, кундузи 12–17 даража ичида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 10 октябрьда ҳаво қуёшли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди