date

Ҳафтанинг бошида мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилмоқда?

Ҳафтанинг бошида мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилмоқда?

Ўзгидромет 13–16 октябрь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Таҳлилларга кўра, ҳафта бошида мамлакат бўйлаб илиқ ва ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиши ҳамда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида осмон бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5–10 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам об-ҳаво барқарор бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Айрим жойларда шамол кучайиши ва чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 25–30 даража, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса 24–29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам осмон бироз булутли бўлади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, лекин қуёшли кунлар устун бўлади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 27–32 даража, кейинчалик 25–30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво салқин ва барқарор бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража, шамол эса 7–12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафтанинг бошида мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилмоқда?