date

Сунъий интеллект вазирликларни “тозалаш”ни бошлади

Сунъий интеллект вазирликларни “тозалаш”ни бошлади

Ўзбекистонда октябрь ойи якунигача 2141 нафар давлат хизматчиси қисқартирилиши режалаштирилмоқда. Бу иш ўрнини сунъий интеллект тизимлари эгаллайди, деб хабар берди “Дунё” нашри Украинадаги “Корреспондент” ва “ТСН” манбаларига таяниб.

Маълумотларга кўра, бу қарор давлат бошқарувини янгилаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида қабул қилинган. Ислоҳотлар замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш, бозор механизмларини жорий этиш ҳамда айрим давлат вазифаларини хусусий секторга ўтказишни ўз ичига олади.

Манба таъкидлашича, ўзгаришларнинг асосий мақсади – ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада самарали қилиш ва маъмурий харажатларни қисқартиришдан иборат.

Қисқартиришлар асосан Давлат солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Адлия вазирликларида амалга оширилади. Шу билан бирга, бошқа идораларда ҳам айрим лавозимлар бекор қилиниши кутилмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ишдан бўшатилган ходимларни ишга жойлаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатишлари шарт қилиб белгиланган.

Бу ўзгаришлар давлат тизимини рақамлаштириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сунъий интеллект вазирликларни “тозалаш”ни бошлади