date

Сайёрамиздаги қушларнинг ярми йўқолиб кетиш арафасида

Сайёрамиздаги қушларнинг ярми йўқолиб кетиш арафасида

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) янгиланган Қизил китобда йўқолиб кетиш хавфи остидаги 48 646 та янги турни рўйхатга киритди. Шу билан жами хавф остидаги турлар сони 172 620 тага етди, деб ёзди CNN.

Мутахассислар таъкидлашича, иқлим ўзгариши, денгиз музларининг эриши ва ўрмонларнинг кесилиши натижасида кўплаб жонзотлар, жумладан Арктика тюленлари ва дунё қушларининг ярми йўқолиб кетиш арафасида турибди. Тюленлар учун денгиз музликлари болаларини парвариш қилишда муҳим аҳамиятга эга, уларнинг йўқолиши эса оқ айиқларга ҳам таҳдид солади.

Дунёдаги қушлар популяциясининг 61 фоизи камайиб борган — 2016 йилда бу кўрсаткич 44 фоиз эди. Асосий сабаблар — яшаш муҳити бузилиши ва ўрмонларнинг йўқолиши.

Бироқ ижобий мисоллар ҳам бор: яшил денгиз тошбақаларини асраш бўйича дастурлар натижасида уларнинг сони сўнгги ўн йилликларда 28 фоизга ошган. Мутахассислар табиатни муҳофаза қилиш бўйича глобал ҳамкорликни кучайтиришга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сайёрамиздаги қушларнинг ярми йўқолиб кетиш арафасида