date

Афғонистонлик тадбиркорлар Тошкентда бизнес ҳамкорлар изламоқда

Афғонистонлик тадбиркорлар Тошкентда бизнес ҳамкорлар изламоқда

Бугун Афғонистоннинг хусусий сектор вакилларидан иборат ишбилармонлар делегацияси Тошкент шаҳрига етиб келди.

Маълумотларга кўра, делегация аъзолари 13 октябрь куни ўзбек тадбиркорлари билан бўлиб ўтадиган бизнес учрашувларда иштирок этади. Учрашув доирасида томонлар қўшма лойиҳалар, савдо ҳамкорлиги ва инвестиция имкониятлари ҳақида фикр алмашадилар.

Тадбирда Афғонистондан 80 нафарга яқин тадбиркор иштирок этиши режалаштирилган. Улар Ўзбекистон бозори билан яқин иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янги йўналишларда шериклик муносабатларини кенгайтириш ниятида эканлиги таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Афғонистонлик тадбиркорлар Тошкентда бизнес ҳамкорлар изламоқда