Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда транспорт ҳаракатини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш бўйича янгиланган режани тақдим этди.
Маълумотларга кўра, яқин кунларда шаҳарга кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади. Бу чора тирбандликларни олдини олиш ва кириш-чиқиш оқимини енгиллаштиришга қаратилган.
Шу билан бирга, автобуслар учун алоҳида йўлаклар — BRT тизими жорий этилади. Янги лойиҳа 10 та кўчани қамраб олади ва умумий узунлиги 51 километр бўлади, деб хабар берди hokimlik.uz.
Президентга тақдим этилган режага кўра, Шота Руставели, Шаҳрисабз, Амир Темур, Янги Сергели, Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзиробод, Лутфий, Муқимий, Нуравшон, Қоратош – Кўкча дарвоза ҳамда Алишер Навоий – Беруний кўчаларида тизим қурилади.
Лойиҳа учун 126 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган. Ҳокимликнинг фикрича, ушбу ўзгаришлар транспорт тизимини замонавийлаштириб, шаҳарда ҳаракат эркинлигини оширади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!