date

Икки кунда чиқинди ташлаганларга ярим миллиардлик жарима

Икки кунда чиқинди ташлаганларга ярим миллиардлик жарима

Ўзбекистонда тозалик ва озодалик ойлиги доирасида ўтказилаётган назорат тадбирларининг дастлабки икки кунида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 770 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва ташкилотларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, 15 октябрь куни мамлакат бўйлаб 328 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга 224,36 миллион сўм жарима қўлланилган.

16 октябрь куни эса 443 та ҳолат қайд этилган бўлиб, жами 310,34 миллион сўм жарима белгиланди.

Шу билан бирга, 1095 та корхона ва фуқаролар билан атроф-муҳитни ифлослантирмаслик юзасидан профилактика суҳбатлари ўтказилган.

Таъкидланишича, бундай тадбирлар орқали аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва жамоат жойларида тозаликни таъминлаш мақсад қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Икки кунда чиқинди ташлаганларга ярим миллиардлик жарима