date

Бу ҳафта салқин ва қуруқ об-ҳаво билан бошланади

Бу ҳафта салқин ва қуруқ об-ҳаво билан бошланади

“Ўзгидромет” 20-октябрь, душанба куни кутилган об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг катта қисмида ҳаво қуруқ ва салқин бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Сўнгги кунларда шимолдан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири ҳафтанинг бошида ҳам сезилар экан.

Пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёмғир ёғиши эҳтимоли йўқ. Шамол шарқ йўналишидан соатига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–9 даража, кундузи эса 21–23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам шундай барқарор об-ҳаво кузатилади. Кечки ҳарорат 0–5 даража илиқ, кундузи 13–18 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёмғир эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража, кундузи 21–26 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам шундай барқарор ҳаво сақланади. Ёғингарчилик кутилмайди, шамол шарқдан соатига 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво нисбатан илиқроқ кечиши кутилмоқда. Кечаси 6–11 даража, кундузи эса 23–28 даражагача исийди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади. Ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража, кундузи эса 18–23 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса об-ҳаво бироз ўзгарувчан бўлиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баланд тоғларда қор кузатилиши эҳтимол қилинган. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 18-октябрь, шанба куни Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келган эди. Шу сабабли кейинги кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасайди ва бу жараён ҳафтанинг бошигача давом этади.

Мутасаддиларнинг қайд этишича, октябрь ойининг қолган қисмида ҳам ҳаво нисбатан салқин ва барқарор бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бу ҳафта салқин ва қуруқ об-ҳаво билан бошланади