Ўзбекистонда фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасидаги тортишувлар, даъволар энди судгача етиб бормасдан, медиация йўли билан тезроқ ва кам харажат билан ҳал этилиши мумкин.
Янги қонунга кўра:
- Медиация орқали тузилган келишувлар, агар ихтиёрий бажарилмаса, суд орқали мажбуран ижрога қўйилиши мумкин;
- Бунинг учун ариза медиация тузилганидан кейинги 6 ой ичида берилиши керак;
- Агар медиатор қонун ва этикани бузса, унга интизомий чора қўлланилади;
- Ушбу тизим судлардаги ортиқча юкламани камайтириши ва келишмовчиликларни маданий йўл билан ҳал этишга хизмат қилади.
Бу ўзгаришлар халқнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва тортишувларни адолатли, тезкор тарзда якунлаш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар