2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган бино ва иншоотларда 4400 дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади. Бу ҳақда Республика Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналар тузилмасини қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштириш мўлжалланган 2017-2018 йиллардаги чора-тадбирлар дастурида зарар келтириб ишлаётган, фаолият юритмаётган қувватларни қайта молиялаштириш, шунингдек, бўш ётган ва қурилиши тугалланмаган иншоотларда 4,4 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш кўзда тутилган.
2016 йили камрентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш дастури натижасида 99 субъектда ер майдонини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган қувватларни консервациялаш ўтказилган. Банк қарздорлиги реструктуризация қилиниб, ишлаб чиқаришни модернизация ва технологик янгилаш жараёнлари ўтказилган.
Бунинг натижасида 2015 йилда зарар кўриб ишлаган ушбу корхоналар 2016 йил январь-сентябрь ойларида 54 миллиард сўм фойда кўрди. Матбуот анжуманида маълум қилинганидек, 2017 йилда машинасозлик, электротехника, қурилиш, оғир саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол молларини ишлаб чиқариш соҳаларида ишлар давом эттирилади.
2016 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида корхоналар томонидан 28 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилган, 2 триллион 740 миллиард сўмдан ортиқ маблағдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилган, хизмат кўрсатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди