date

Президент ва матбуот котиби расмий тарзда лотин алифбосига ўтди

Президент ва матбуот котиби расмий тарзда лотин алифбосига ўтди

21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги муносабати билан президент матбуот хизмати ва унинг котиби саҳифалари тўлиқ лотин алифбосига ўтказилди.

Дастлаб, президент матбуот котиби ўз саҳифасида давлат раҳбарининг Тошкентдаги IT-Parkка ташрифи ҳақидаги хабарни лотин ёзувида жойлаштирди. Ортидан Шавкат Мирзиёевнинг расмий саҳифаларида ҳам шу услубдаги маълумотлар эълон қилина бошлади.

Маълумотларга кўра, бу вақтгача президент матбуот хизмати ҳар икки алифбодан — кирилл ва лотиндан — фойдаланиб келган. Бироқ, айрим платформаларда кирилл алифбоси устунлик қиларди. Масалан, президентнинг Telegram’dagi саҳифаси айнан кирилл ёзувида юритилар эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент матбуот хизмати расмий рамз — вензелдан фойдаланишни йўлга қўйганди. Энди эса хабарларга илова қилинаётган графикларда саккиз қиррали юлдуз ва давлат байроғи фонидаги Ҳумо қуши тасвири доимий элементга айланган.

Бу қадам расмий ахборот манбаларида ягона ва замонавий услубни шакллантириш йўлидаги муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент ва матбуот котиби расмий тарзда лотин алифбосига ўтди