19:15 / 30.12.2016
8 943

Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди

Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг 2016 йил 29 декабридаги "Тадбиркорлик фаолиятининг тезкорлик билан ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифатли такомиллаштириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 418-сонли қонунига мувофиқ мамлакатнинг Солиқ кодексига солиқ теширувларини ўтказиш тартибига доир ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Norma.uz сайтига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.

Янги таҳрирга кўра, солиқ тўловчиларга нисбатан икки турдаги солиқ текшируви ўтказилади: режага мувофиқ ва режадан ташқари.

Режага мувофиқ ўтказиладиган текширувлар - назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар режаси асосида ўтказиладиган текширувлар.

Режадан ташқари текширувлар - юридик шахснинг четлатилиши, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилишига доир мурожаатлари асосида, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори билан ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар.

Шунингдек режадан ташқари солиқ текширувларини ўтказиш асосларига муайян тўғирлашлар киритилган.

Бундан ташқари, Солиқ кодексига жавоб текширувларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ таҳрирлар ҳам киритилган.

Кодексдаги ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди