15:33 / 02.01.2017
6 967

Шавкат Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Истанбул шаҳрининг Европа қисмида жойлашган тунги клублардан бирига Калашников билан қуролланган номаълум шахс бостириб кириб, одамларни ўққа тутди. Натижада 39 киши ҳалок бўлиб, 69 киши жароҳатланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик билдирди