
Ўзбекистонда 2025/2026 йиллар иситиш мавсуми олдидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мисли кўрилмаган ижтимоий дастур тасдиқланди. Ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетига 1,2 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.
Мамлакат бўйлаб 1,1 миллион оила бир марталик моддий ёрдам сифатида 1 миллион сўмдан маблағ олади. Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан ёрдам миқдори 2,5 баробар оширилди.
Ўтган йилда 120 минг оилага 270 минг сўмдан ёрдам кўрсатилган эди. Жорий йилда республика бўйлаб 1,1 миллион оила иситиш мавсумида 1 миллион сўмдан моддий ёрдам олади.
Шундан 822 минг оила ижтимоий реестрга киритилган бўлиб, яна 290 мингдан ортиқ оила "Маҳалланинг еттилиги" тизими орқали аниқланган. Қўшимча рўйхатга киритилган оилалар қуйидаги тоифаларга тегишли: - ногиронлиги бор шахс яшайдиган оилалар – 76,3 минг; - фақат пенсия ҳисобидан кун кечираётган оилалар – 69,7 минг; - боқувчиси меҳнат миграциясида бўлган оилалар – 34,7 минг; - боқувчисини йўқотган оилалар – 33,8 минг; - оғир касаллиги бор шахс яшайдиган оилалар – 23,7 минг; - якка яшовчи кекса одамлар – 7 минг; - газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 минг; - бир уйдаги оила сони учдан ошган оилалар – 26,2 минг; - вақтинча ишсизлар – 15,1 минг; - ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 минг.
Энг кўп қўшимча ёрдам ногиронлиги бор шахсларни тарбиялаётган оилалар ва пенсионерларга йўналтирилади. Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган ушбу кенг қамровли қўллаб-қувватлаш дастури совуқ мавсумда кам таъминланган фуқароларнинг молиявий юкини енгиллаштириш ва уларга муносиб турмуш шароитларини таъминлашга қаратилган.
Кам таъминланган оилаларга 1,2 триллион сўм ажратилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар