5 ойда 114 минг ҳайдовчи жарима балл олди

Ўзбекистонда жарима баллари тизими жорий этилгач, беш ой ичида 114 382 нафар ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди. Уларнинг 114 374 нафари 1 дан 5 баллгача, олти нафари 5–6 балл, бир нафари 7 балл ва яна бир нафари 8 балл олди. Тизим жорий этилгандан сўнг йўл-транспорт ҳодисалари 6,3 фоизга, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар эса 31,2 фоизга камайди. Зоир Йўлдошев жарима баллари тизими ўзини тўлиқ оқлаётганини таъкидлади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонда жарима баллари тизими жорий этилгандан буён беш ой ичида 114 мингдан зиёд ҳайдовчига балл қўлланилди.
1 июндан 30 октябргача бўлган даврда жами 114 382 нафар ҳайдовчи жарима балллари билан жазоланган. Уларнинг кўпчилиги — 114 374 нафар ҳайдовчи — 1 дан 5 баллгача олган. Олти ҳайдовчи 5–6 балл, бир нафар 7 балл ва яна бир киши 8 балл олгани қайд этилган.
Маълумотларга кўра, тизим жорий этилгандан сўнг йўл-транспорт ҳодисалари сони 6,3 фоизга, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар эса 31,2 фоизга камайган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошевнинг таъкидлашича, жарима баллари тизими ўзини тўлиқ оқламоқда. Унга кўра, ЙТҲлар сонининг шундай даражада камайиши илгари кузатилмаган.
Мутахассислар фикрича, бу тизим ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириб, хавфсиз ҳаракат маданиятини шакллантираётганини кўрсатмоқда.






























Изоҳлар 0
…