date

ҚҚС орқали кам таъминланган оилаларга катта ёрдам кўрсатилди

ҚҚС орқали кам таъминланган оилаларга катта ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими доирасида кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом этмоқда. Давлат солиқ хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 275 мингдан ортиқ оилага умумий ҳисобда 81,8 миллиард сўм миқдорида ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.

Бу тизим 2023 йилнинг 1 майидан бошлаб амалга жорий этилган бўлиб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чек орқали сотиб олган айрим товарлар учун 1 фоизлик оддий кешбэк ўрнига 12 фоиз миқдоридаги қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш имкониятига эга бўлишган.

Солиқ идораси маълумотларига кўра, мазкур чора нафақат оилаларнинг иқтисодий юкини енгиллаштиришга, балки расмий савдо айланмаси ҳажмини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

ҚҚС қайтариш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилган ҳудудлар қуйидагича:

-Самарқанд вилояти – 22,9 миллиард сўм,

-Тошкент шаҳри – 16,2 миллиард сўм,

-Тошкент вилояти – 7 миллиард сўм.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ижтимоий кешбэк дастури аҳолининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, кутилмаган сарф-харажатлар шароитида бюджетни мувозанатда ушлаб туриш ва расмий иқтисодий фаолликни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил давомида истеъмолчиларга жами 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди. Бу эса давлат томонидан фуқароларнинг реал даромадларини ошириш ва ички бозорни фаоллаштириш йўлидаги ислоҳотларнинг амалдаги натижасидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ҚҚС орқали кам таъминланган оилаларга катта ёрдам кўрсатилди