date

Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош қилинди

Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. томонидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган «Slimming 30» дори воситасининг 1 800 қисми 3,6 миллион сўм эвазига сотилгани аниқланган.

Шунга ўхшаш бошқа бир тадбир давомида, Мирзачўл тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида фуқаро Ж.М. томонидан «Омнадрен 250» дори воситасининг 14 қутиси ноқонуний равишда сотилгани фош этилди.

Мазкур ҳодисалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи моддалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлмаган заҳарли воситаларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ёки ноқонуний муомалага киритиш) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош қилинди