02:14 / 08.01.2017
7 164

Қозоғистон орқали Самарқандга борадиган йўл яна очилиши кутилмоқда

Қозоғистон орқали Самарқандга борадиган йўл яна очилиши кутилмоқда

6 январь куни Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимиятида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевнинг Ўзбекистон ТИВ махсус топшириқлар бўйича вакили Илҳом Неъматов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тошкентни Қозоғистоннинг Мақтаорол тумани орқали Самарқанд билан боғлайдиган M-39 автойўли 887,8−911,9 километрлари қайта очилиши муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди.

Бундан ташқари, давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш ва янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда, шунингдек, Қозоғистон бош вазирининг инвестициялар ва ривожланиш бўйича ўринбосари Роман Скляр ва вилоят ҳокими Жансеит Туймебаев иштирок этди. Ҳоким олий мартабали меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, ишчи гуруҳ фаолиятига муваффақият тилади.

Учрашувда, янгиланган автойўл участкасини фойдаланишга топширишдан ташқари, ушбу участкада ўтказиш пунктини қуриш масаласи муҳокама қилинди.

Йўл эксплуатацияга топширилгач, тошкентликлар ундан фойдаланиб, Самарқандга тезроқ бориши мумкин бўлади. Ҳозирда Самарқандга Жиззахдан ўтадиган айланма йўл орқали бориш талаб этилади, бу эса масофани бир қадар узоқлаштиради.

Реконструкция ишлари февралда якунланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, M-39 автойўли 2006 йили ёпилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қозоғистон орқали Самарқандга борадиган йўл яна очилиши кутилмоқда