date

Procter & Gamble Тошкентда завод қуради

Procter & Gamble Тошкентда завод қуради
Procter & Gamble компаниясининг туркиялик бўлими PRIMA Ўзбекистонда Тошкент Pharma Park кластерида гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш учун 20 миллион доллар миқдорида инвестиция киритмоқда. Бу ҳақда 1-ноябрь куни компания вакиллари ва Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ўртасидаги учрашувда келишувга эришилди.

Янги корхонада Pampers болалар тағликлари, нам салфеткалар ва бошқа шахсий гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, бу 350 дан ортиқ янги иш ўрнини яратишга имкониятини беради. Мазкур инвестиция қарори мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, маҳсулотларни сертификатлаштиришни соддалаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш режими бекор қилиш жараёнлари фонида қабул қилинди.

Эндиликда маҳсулотларга мувофиқлик декларациясини жорий этиш амалиёти йўлга қўйилиб, бу инвесторлар учун қулай бизнес муҳитини яратаётганини кўрсатади. Лойиҳа 2025-йил охиригача умумий қиймати 166 миллион доллар бўлган 32 та инвестицион ташаббуснинг бир қисми ҳисобланади.

Ушбу дастур доирасида 1500 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, шунингдек, айрим маҳсулотлар нархини пасайтириш мақсад қилинган. Марказий Осиёда болалар тағликлари бозори энг тез ўсувчи истеъмол товарлари сегментларидан бири бўлиб, бунга минтақадаги юқори туғилиш кўрсаткичлари сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Procter & Gamble Тошкентда завод қуради