
2025 йилнинг дастлабки уч чорагида Ўзбекистон Республикасига электрокар импорти сезиларли даражада ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 2,5 баробар кўпайиб, жами 40,3 минг дона электр транспорт воситаси мамлакатга олиб кирилди.
Импорт қилинган электрокарларнинг умумий қиймати 473 миллион долларни ташкил этди. Улар дунёнинг 16 давлатидан етказиб берилган.
2024 йил январ–сентябр даврига нисбатан олиб келинган электрокарлар сони 24,1 минг донага кўпайди. Хитой Халқ Республикаси асосий етказиб берувчи сифатида 39,8 минг электрокар билан ўз позициясини мустаҳкамлади.
Бундан ташқари, Гонконгдан 249 та, Жанубий Кореядан 165 та, Германиядан 43 та ва АҚШдан 25 та электрокар импорт қилинди. Қолган 65 дона электрокар бошқа давлатлардан олиб кирилган.
Бу тенденция мамлакатда енгил автомобилларга бўлган умумий талабнинг бироз пасайиши фонида кузатилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг сентябр ойида 84,6 минг дона автомобиль сотилган бўлиб, бу август ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 6,4 фоизга кам.
Маълумот учун, биринчи электрокар 1884 йилда британиялик ихтирочи Томас Паркер томонидан яратилган. У бунга ўзи ишлаб чиққан қувватли аккумуляторлар ёрдамида эришган.
Ўзбекистонда электрокар импорти 2,5 баробар ошди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар