
Президент қарорига мувофиқ, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари уй-жой билан таъминлаш бўйича янги имтиёзларга эга бўлади. Эндиликда ҳар йили 500 нафар ходим ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Ушбу ташаббус 2026-йил 1-январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шу тариқа, кўп йиллик меҳнат ва фидойиликка эга бўлган ходимлар учун уй-жой харид қилиш жараёни сезиларли даражада енгиллаштирилади.
Расмий манбаларга кўра, бу дастур орқали нафақат ходимларнинг турар-жой шароити яхшиланади, балки тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги малакали кадрларни рағбатлантириш ва уларни узоқ муддатга ушлаб қолиш имконияти ҳам ошади.
Мутасаддилар хабар беришича, дастурнинг молиявий таъминоти ва ижроси тўлиқ назорат қилинади, ва манфаатдор ходимлар ушбу имтиёздан ўз вақтида фойдаланишлари учун барча зарурий ҳужжатлар тартибга солинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!