
“Ўзгидромет”нинг 13 ноябрь, пайшанба куни учун тақдим этган маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб тинч, қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳри
Пойтахт осмонида ҳаво ўзгарувчан бўлади лекин ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқ томондан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги соатларда 3–5 даража илиқ бўлиб, кундузи 17–19 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳам ҳаво мусаффо ва барқарор бўлади. Ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда шарқдан эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи эса 16–21 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан, аммо барқарор бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ йўналишидан 7–12 м/с тезликда эсади. Тунги ҳарорат 2–7 даража илиқ, кундузи эса 16–21 даража атрофида бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳам об-ҳаво бир хил барқарор бўлиб қолади. Кечки пайтда ҳарорат 2–7 даража, кундузги пайтда эса 15–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳарорат кўпроқ илиқ бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Тунда 3–8 даража илиқ, кундузи 17–22 даража атрофида илиқ ҳаво сақланади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Фарғона водийсида ҳаво нисбатан сокин, лекин айрим жойларда эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Ёмғир кутилмайди. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Тоғли ва тоғ олди ҳудудлар
Бу ерларда ҳам осмон мусаффо бўлади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.