date

Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик иттифоқни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик иттифоқни мустаҳкамламоқда
15-ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев учрашди. Давлат ташрифи доирасида ўтказилган бу музокаралар икки мамлакат ўртасидаги яқин ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Учрашувда сиёсий ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, савдо ҳажмини ошириш, энергетика, транспорт ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат манфаатига хизмат қилувчи йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Президентлар сўнгги йилларда Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатлари сезиларли фаоллашганини таъкидлади. Хусусан, ўзаро савдо ҳажмининг ошаётгани, қўшма саноат ташаббуслари кучайгани ва минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани қайд этилди.

Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари стратегик иттифоқчилик руҳидаги ҳамкорлик Марказий Осиёда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, келгусида ҳам амалий алоқаларни кенгайтиришга келишиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик иттифоқни мустаҳкамламоқда