
Белгия Марказий Осиё билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида ўз элчихонасини очади, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазири Maksim Prevo.
Ташқи сиёсий идоранинг маълум қилишича, Белгия Марказий Осиёни стратегик муҳим ҳудуд сифатида кўриб, минтақадаги иштирокини кучайтиришни миллий манфаатлар доирасида кўрмоқда.
“Дипломатик ваколатхоналар тармоғи — халқаро майдонда Белгиянинг ҳамкорлиги ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи омил. Замонавий геосиёсий шароитда бу тармоқ янада фаол ва самарали бўлиши шарт”, — деди Prevo.
Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида таъкидланишича, Transkaspiy коридори орқали Европа ва Осиёни боғлайдиган янги логистика йўналишлари айнан Ўзбекистон иштирокида шаклланмоқда. Белгия бу жараёнда ўз вақтида ва фаол қатнашишни стратегик инвестисия деб билади.
Мутахассисларнинг фикрича, элчихона очилиши Белгияга минтақадаги сиёсий-иқтисодий жараёнларни яқиндан кузатиш, ҳамкорлик имкониятларини эрта аниқлаш ва хавфларни баҳолаш имконини беради.
Бу қарор Ўзбекистон билан Европа давлатлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.