date

Тошкент ҳавоси ифлосланиши яна хавфли босқичга кўтарилди

Тошкент ҳавоси ифлосланиши яна хавфли босқичга кўтарилди

Тошкент ҳавоси яна хавфли даражага етди. Шаҳарда атмосфера ҳавосини кузатувчи станциялар 16 ноябрь кечқурун жуда ташвишли кўрсаткичларни қайд этди. Маълумотларга кўра, PM10 заррачалари миқдори меъёрдан 1,2 баравар юқори бўлган, энг хавфли ҳисобланадиган PM2.5 заррачалари эса қарийб 3,5 баравар ошиб кетган. Бундай заррачалар инсоннинг нафас йўлларига осон кириб, саломатликка жиддий хавф солиши билан маълум.

UzGidromet мутахассисларининг айтишича, бу ҳолатнинг асосий сабаби — кескин ҳарорат ўзгариши натижасида атмосфера қатламида инверсия юзага келиши. Инверсия пайтида ҳаво айланиши сусаяди ва майда заррачалар ер сатҳига яқин қолиб кетади. Натижада шаҳар бўйлаб ифлосланиш даражаси тез ўсиб, айниқса кечқурун ва тонгда ҳаво сифатининг янада ёмонлашиши кузатилади.

Мутаҳассисларнинг прогнозларига кўра, бундай шароит бир неча кун давом этиши мумкин. Шунинг учун аҳолига имкони борича узоқ масофаларга пиёда юришни чеклаш, кўчаларда ортиқча вақт ўтказмаслик, айниқса болалар, кексалар ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллиги бор инсонлар эҳтиёт чораларини кучайтириши тавсия этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ҳавоси ифлосланиши яна хавфли босқичга кўтарилди